Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди

Дилафруз Ниязова · 18.05.2025 · 08:00 · 484 views
Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди
Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Полшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Ўтказилган финал жангларининг барчасида йигитларимиз ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Еттинчи финалчимиз Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев

-85 кг: Акмалжон Исроилов

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш медаль:

-57 кг: Хуморабону Мамажонова

Бронза медаль:

-60 кг: Самандар Олимов

-70 кг: Ғофуржон Тоҳиров

Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Таққослаш учун, жамоамизнинг Бразилияда ўтган дастлабки босқичда жамғарган олтин медаллари 5 тани ташкил этган эди.