Бокс бўйича жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев вафот этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афсонавий ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев узоқ давом этган касалликдан сўнг 76 ёшида вафот этди, деб хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси.
Рисқиев ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. У 1974 йилда жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 1976 йилда Монреалда ўтказилган Олимпиадада эса кумуш медаль соҳиби бўлган.
Сўнгги йилларда Рисқиев оғир касаллик билан курашиб келган. Ўзбекистон бокс федерацияси спортчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
2020 йилда Руфат Рисқиев «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон бокс чемпионатида турнирнинг энг яхши спортчисига унинг номи билан аталувчи соврин топшириб келинади.
Руфат Рисқиев ўзбек бокси тарихида салмоқли из қолдирди. У Ўзбекистон вакили сифатида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган спортчи сифатида тарихга кирган.