Молия

«Бизнес-фонд» АЖнинг 60 млрд сўмлик акциялари давлат компаниясига берилади

«Бизнес-фонд» АЖнинг 60 млрд сўмлик акциялари давлат компаниясига берилади
«Бизнес-фонд» АЖнинг 60 млрд сўмлик акциялари давлат компаниясига берилади / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 ноябрь куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) «Бизнес-фонд» акциядорлик жамиятининг 60 млрд сўмлик акцияларини дастлабки чиқаришни рўйхатдан ўтказди.

Акциялар жамиятнинг устав капиталини шакллантиришга йўналтирилади. Бу ҳақда openinfo.uz порталидаги муҳим факт тўғрисидаги хабарда маълум қилинган.

Акциялар чиқарилиши номинал қиймати 1000 сўм бўлган 60 миллион дона оддий акцияни ўз ичига олади. Унга P1140-1 рўйхатдан ўтказиш рақами берилган.

Акциялар ягона таъсисчи — давлатнинг «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси»га (ТРК) ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор ягона акциядор томонидан 2026 йил 20 октябрда қабул қилинган.

«Бизнес-фонд» АЖ 2026 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилган.

16 ноябрь куни ТРК жамият кузатув кенгаши уч кишидан иборат бўлишини белгилади. Унинг таркибига Буюк Британия фуқаролари Кристоф Фрайтаг (Christoph Freytag) ва Ник Пейж (Nick Page), шунингдек, Қозоғистон вакили Айнур Саиновна Куатова киритилади.

Аллабердиев Равшанжон Рустам ўғли жамият раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

«Бизнес-фонд» АЖ 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Президент фармонининг 19-банди асосида ташкил этилган. Фармонга мувофиқ, жамият хусусий инвесторлар маблағларини жалб қилган ҳолда тадбиркорлик лойиҳаларига инвестиция киритиши керак.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.