Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Беҳзод Мусаев ХМТ ва Швейцария элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.03.2025 · 21:25 · 325 views
Беҳзод Мусаев ХМТ ва Швейцария элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Беҳзод Мусаев ХМТ ва Швейцария элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Konstantin Obolensky, Халқаро Миграция ташкилотининг (ХМТ) Қозоғистондаги офиси раҳбари - Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистондаги миссиялари фаолиятини мувофиқлаштирувчиси Serhan Aktoprak, шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Andrew Gray билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда асосий эътибор, мамлакатимизда миграция жараёнлари изчил такомиллашиб, Халқаро Миграция ташкилоти талаб ва стандартларига мувофиқ ташкил этилаётганига қаратилди.

ХМТ мутасаддилари хорижга вақтинча ишлаш учун кетаётган фуқароларни кетиш олдидан кўниктириш тадбирларини ташкил қилиш, Ўзбекистоннинг Миграция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.