Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Beeline Фарғона водийсида тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда

UzDaily · 18.01.2016 · 00:00 · 843 views
Beeline Фарғона водийсида тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда
Beeline Фарғона водийсида тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг энг йирик алоқа оператори Beeline Фарғона вилояти ҳудудида тармоқ сиғими кенгайтирди.

Операторнинг маълумотига кўра, қўшимча мосламаларнинг ўрнатилиши натижасида Қўқоннинг Усто Бозор кўчасида, Марғилоннинг Тинчлик ва Мустақиллик кўчаларида, Фарғонанинг Сайилгоҳ кўчасида, шунингдек Фарғона вилоятининг Дангари, Қуштепи ва Ўзбекистон туманларида алоқа ва мобил Интернет сифати яхшиланди.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида Фарғона вилоятида 70га яқин 3G база станциялари ишга туширилган.

UzDaily · 👁 843 views · 18.01.2016 · 00:00