Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

Дилафруз Ниязова · 30.10.2025 · 16:05 · 293 views
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар белгиланди
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом 2025 йил 28 октябрь куни Адлия вазирлигида 3697-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

I даражали асосий капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади, жумладан:

қўшилган капитал – оддий акциялар жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма;

тақсимланмаган фойда;

ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари.

Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлари, шу жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.