Азизбек Урунов Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси бўлди
Азизбек Урунов Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига Азизбек Уруновни тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Азизбек Урунов янги лавозимни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича вакили вазифаси билан бирга олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, у 2023 йил 2 июндан буён Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича вакили лавозимида ишлаб келаётган бўлиб, халқаро савдо ташкилоти йўналишида мамлакатнинг бош музокарачиси вазифасини бажариб келган.
Элёр Талабоев Қўмитанинг комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат масалалари бўйича раиси ўринбосари этиб тайинланди. Янги лавозим муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига Фурқат Жалилов тайинланди. У Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бош инспектори лавозимидан озод қилинди.