Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Азиз Абдухакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.08.2017 · 14:07 · 853 views
Азиз Абдухакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди
Азиз Абдухакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5138-сон фармонига мувофиқ Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.