Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

AVESTA INVESTMENT GROUP қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш лицензиясини олди

Дилафруз Ниязова · 22.11.2025 · 12:42 · 237 views
AVESTA INVESTMENT GROUP қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш лицензиясини олди
AVESTA INVESTMENT GROUP қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш лицензиясини олди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги «AVESTA INVESTMENT GROUP» МЧЖга инвестицион воситачи сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият амалга ошириш учун лицензия берди.

Лицензия махсус электрон тизим орқали айрим турдаги фаолиятларни лицензиялаш тартибига оид Ягона низом асосида расмийлаштирилган (2022 йил 21 февралдаги рўйхат № 80).

Тегишли маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг реестрига белгиланган тартибда киритилган.