Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 02.02.2017 · 12:03 · 323 views
АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда
АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдиди борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиш ҳамда уларнинг ҳукуматлари билан бундай таҳдидга қарши курашишни муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашув ўтказди.

Ушбу муҳокамалар томонлар 2012 йил март ойида келишган ядро контрабандасига қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг давоми бўлиб, у режада ядро ва радиоактив моддалар контрабандасига оид ҳолатларнинг олдини олиш, аниқлаш ва курашишда ҳукуматлар амалга оширадиган саъй-ҳаракатлар ўз аксини топган. Учрашувда томонлар кўзда тутилган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда бу соҳадаги келгуси ҳамкорлик хусусида суҳбатлашишди.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги бундай ҳамкорлик келгусида контрабанда билан шуғулланишнинг олдини олишда ёрдам беради, потенциал ядро контрабандачиларини аниқлаш ва қонуний таъқиб қилишни таъминлайди ҳамда АҚШ, Ўзбекистон ва бутун дунё ҳамжамияти хавфсизлигини мустаҳкамлайди.