Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.06.2016 · 14:20 · 491 views
АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Жозеф Леонард Вотел 2016-йилнинг 14-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилишди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.