Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Андижонда Cobalt ҳайдовчиси икки болани уриб кетди

Дилафруз Ниязова · 08.04.2026 · 19:10 · 219 views
Андижонда Cobalt ҳайдовчиси икки болани уриб кетди
Андижонда Cobalt ҳайдовчиси икки болани уриб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда 3 апрель куни соат тахминан 18:47 да Cobalt автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, 31 ёшли аёл «Ҳамдўстлик» маҳалласида ҳовлидан чиқаётган вақтда эҳтиётсизлик орқали икки нафар болани уриб юборган.

Жабрланган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун улар тиббиёт муассасасига олиб борилди. Ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди, барча ҳолатларни аниқлаш мақсадида дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.