Ўзбекистон

Алиев ADEX 2026 кўргазмасида Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди

Алиев ADEX 2026 кўргазмасида Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди
Алиев ADEX 2026 кўргазмасида Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди / Фото: Ўзбекистон Мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бокуда очилган мудофаа технологияларига бағишланган ADEX 2026 халқаро кўргазмасидаги Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди.

Кўргазмада Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Ҳалмухамедов ва Мудофаа саноати қўмитаси раиси Акмал Жуманазаров иштирок этмоқда.

Павильонга ташриф чоғида Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон Президентини ягона миллий «Made in Uzbekistan» бренди остида тақдим этилган маҳсулотлар билан таништирди.

Стендда ҳарбий маҳсулотлар ва икки мақсадда фойдаланиладиган товарлар намуналари, жумладан, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари, ҳарбий жиҳозлар, авиация компонентлари, учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда дронларга қарши курашиш тизимлари намойиш этилган.

Ўзбекистоннинг ADEX 2026 кўргазмасидаги иштироки миллий мудофаа-саноат мажмуасининг ишлаб чиқариш имкониятлари ва технологик салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қаратилган.

ADEX 2026 билан бир вақтда Бокуда ички хавфсизлик, ҳимоя ва қутқарув ишлари соҳасидаги технологияларга бағишланган Securex Caspian халқаро кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда. Ўзбекистон делегацияси унинг очилиш маросимида иштирок этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.