Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов ва Мевлут Чавушоғлу икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.10.2016 · 17:43 · 348 views
Абдулазиз Камилов ва Мевлут Чавушоғлу икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Абдулазиз Камилов ва Мевлут Чавушоғлу икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 18-октябрь куни очиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ишида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ИҲТ ТИВК 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Туркия Элчиси Намик Гунер Эрпул иштирок этди.