Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов Афғонистон ТИВ раҳбари билан учрашди

UzDaily · 17.10.2016 · 15:13 · 315 views
Абдулазиз Камилов Афғонистон ТИВ раҳбари билан учрашди
Абдулазиз Камилов Афғонистон ТИВ раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисида Битим имзоладилар.

Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

UzDaily · 👁 315 views · 17.10.2016 · 15:13