Ўзбекистон

6 июн куни Тошкентда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

6 июн куни Тошкентда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди
6 июн куни Тошкентда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жума, 6 июн куни Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди.

Бу ҳақда шаҳар Транспорт ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Мазкур қарор байрам намозига жамоат транспортида етиб боришни режалаштираётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.