Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Озарбайжон ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш, шунингдек, ижтимоий суғурта тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида икки мамлакат вакиллари ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда жорий этилган механизмлар бўйича тажриба алмашди. Ижтимоий тўловларни ташкил этиш амалиёти ва ижтимоий суғурта тизимининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида амалдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва суғурта механизмларига бағишланган тақдимотлар ҳам ўтказилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни давом эттириш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва илғор тажриба алмашишга келишиб олди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.