5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзтeмирйўлйўловчи” АЖ шуни маълум қиладики, 2016-йил 5-сентябрдан бошлаб янги 60/59 сонли Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб "Ўзбeкистон" йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08-05 да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14-05 да етиб боради.
Поезд Андижон вокзалидан соат 15-25 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига 21-25 да етиб боради.
Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтади.
Поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган : Эконом класс - 45000 сўм, Бизнес класс - 68000 сўм ва VIP класс - 130000 сўм.