Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Малайзияга Ўзбекистондан тахминан 5 минг турист борди

Дилафруз Ниязова · 11.08.2025 · 09:45 · 487 views
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Малайзияга Ўзбекистондан тахминан 5 минг турист борди
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Малайзияга Ўзбекистондан тахминан 5 минг турист борди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Малайзияга Ўзбекистондан тахминан 5 минг фуқаро сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб бир минг кишига кўпайиб, 26,4 фоизга ўсган.

Малайзияга сафар қилган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сонидан 4 220 киши туризм мақсадида, 478 киши қариндошларини зиёрат қилиш учун, 185 киши хизмат сафарида, 93 киши таълим олиш учун ва 5 киши даволаниш учун йўл олган.