7
Туризм

2025 йилда 268 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

2025 йилда 268 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган
2025 йилда 268 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 268 976 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 минг нафарга ёки 17,4 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: саёҳат – 201 838 нафар,қариндошларни йўқлаш – 58 983 нафар, даволаниш – 3 704 нафар, ўқиш – 2 496 нафар, хизмат юзасидан – 1 955 нафар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.