Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

2020-йилга аҳолини мобил алоқа билан қамраб олиш даражаси 90 фоизни ташкил этади

Беҳзод Ҳожиматов · 31.10.2016 · 16:13 · 494 views
2020-йилга аҳолини мобил алоқа билан қамраб олиш даражаси 90 фоизни ташкил этади
2020-йилга аҳолини мобил алоқа билан қамраб олиш даражаси 90 фоизни ташкил этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг охирига келиб Ўзбекистон Республикаси аҳолини мобил алоқа билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хабарига кўра, 2015-2019-йиллар давомида Ўзбекистонда муҳандис-коммуникацион ҳамда йўл-транспорт бўйича инфратузилмани ривожлантириш дастурига мувофиқ 150 та инвестицион лойиҳага 9,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Дастур доирасида 2020-йилгача Ўзбекистонда аҳолини мобил алоқа билан қамраб олиш даражаси 90 фоизга етказилади, дейилади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хабарида.

Дастур доирасида оптик-толали алоқа линиясининг умумий узунлиги 25,8 минг км.гача етказилиши режалаштирилган, дея қайд этади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Матбуот хизмати.

Жумладан, қўзғалмас ва симсиз кенг полосали тармоқнинг кенгайиши ҳисобига мамлакат бўйича интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 25 фоиздан 70 фоизгача ортади.