Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

1-октябридан бошлаб электр қуввати нархи ошади

Беҳзод Ҳожиматов · 16.09.2016 · 04:55 · 432 views
1-октябридан бошлаб электр қуввати нархи ошади
1-октябридан бошлаб электр қуввати нархи ошади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-октябридан бошлаб “Ўзбекэнерго” АЖ электр қуввати нархини оширади. Бу ҳақда компания хабарида маълум қилинган.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятидан хабар беришларича, 1 кВт/соат электр қувватининг нархи 182 сўмдан 191 сўмгача ошади. Ўсиш 4,9 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги нархларнинг ошиши жорий йилнинг апрель ойида бўлганди.