Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

1 майдан ҳайдовчилар учун жарима балллари тизими жорий этилиши мумкин

Дилафруз Ниязова · 28.04.2025 · 12:15 · 437 views
1 майдан ҳайдовчилар учун жарима балллари тизими жорий этилиши мумкин
1 майдан ҳайдовчилар учун жарима балллари тизими жорий этилиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 майдан Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима балллари тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, дейилади Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасида.

Жарима балллари электрон «E-jarimaball» тизими орқали автоматик тарзда қайд этилади. Агар ҳайдовчи бир йил мобайнида 12 балл тўпласа, у маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, рағбатлантириш чоралари ҳам кўзда тутилган: агар ҳайдовчи олти ой давомида ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаса, унга нисбатан икки балл бекор қилинади. Саккиз балл тўпланганда ҳайдовчига SMS орқали огоҳлантириш юборилади.

Жарима балллари қўлланиши билан норози бўлган ҳайдовчи уларни суд тартибида баҳслашиш ҳуқуқига эга бўлади.