Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Япония элчиси билан учрашув

Беҳзод Ҳожиматов · 23.02.2017 · 11:47 · 298 views
Япония элчиси билан учрашув
Япония элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонга келувчи япон туристларининг сонини кўпайтириш мақсадида маданий-гуманитар соҳадаги Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.