Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Янги Тошкент марказида кўп функцияли ер ости боғламалари қурилади

UzDaily · 28.10.2025 · 13:23 · 378 views
Янги Тошкент марказида кўп функцияли ер ости боғламалари қурилади

Янги Тошкент марказида кўп функцияли ер ости боғламалари қурилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Тошкент шаҳрининг замонавий концепциясида фақат ер усти иншоотлари эмас, балки ер ости инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳага кўра янги шаҳарнинг марказий қисмларидан кўп функцияли ер ости боғламалари ўрин эгаллаган.

Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур ер ости мажмуаларида ҳаёт учун зарур шароитларнинг барчаси мужассам бўлади: автомобиллар учун автомойка ва қувватлаш станциялари, велосипед тураргоҳлари, ҳатто ота-оналар учун қулай бола парвариши хоналари ҳам ташкил этилади.

Энг муҳими, ушбу лойиҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида тўхташ жойлари ва хизмат кўрсатиш нуқталари халқаро стандартлар асосида бўлади.

Натижада Янги Тошкент нафақат меъморий ечимлари, балки инклюзив ва қулай шаҳарсозлик ёндашуви билан ҳам ажралиб туради.

Бу ер ости боғламалари шаҳар ҳаётининг қулайлиги, хавфсизлиги ва замонавийлигини таъминлайдиган муҳим бўғинлардан бирига айланади.

UzDaily · 👁 378 views · 28.10.2025 · 13:23