Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Хуррам Тешабаев Terra GeoCube раҳбари билан IТ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 26.02.2026 · 12:30 · 373 views
Хуррам Тешабаев Terra GeoCube раҳбари билан IТ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Хуррам Тешабаев Terra GeoCube раҳбари билан IТ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев Қозоғистоннинг “Terra GeoCube” компанияси бошқарув раиси Кримбек Кушербаев билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар IТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қўшма рақамли ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида мулоқотни давом эттириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.