Хитойда 5G ва IIoT технологиялари бўйича семинар ўтказилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойда 5G ва IIoT технологиялари бўйича семинар ўтказилмоқда / Фото: Ўзбекистон Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги.
4 сентябрдан 24 сентябрга қадар Хитойнинг Ухань, Чанша ва Ичан шаҳарларида Ўзбекистон агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар вакиллари иштирокида «5G ва саноат интернетининг асосий технологиялари ва уларни қўллаш» мавзусида ўқув семинари ўтказилмоқда.
Ўқув жараёни доирасида иштирокчилар замонавий рақамли технологиялар ва уларни амалиётда қўллаш усулларини ўрганмоқда. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси хабар берди.
Семинар давомида Ўзбекистон томони вакиллари 5G технологиялари, саноат интернети ва замонавий рақамли ечимлар соҳасидаги назарий ҳамда амалий билимларини кенгайтирмоқда.
Ўрганилаётган технологияларни амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, иштирокчилар Хитойнинг саноатни рақамлаштириш ва модернизация қилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишмоқда.
Дастур замонавий технологик ечимларни амалиётда қўллаш бўйича тажриба алмашишни назарда тутади. Бундан ташқари, иштирокчилар замонавий технологик объектларга ташриф буюриб, тегишли амалий ечимлар билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
Семинар доирасида маърузалар ва амалий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда. Ўқув жараёни 24 сентябрга қадар давом этади.