Дунё

Халқаро коинот станциясида биринчи марта гул очилди

Халқаро коинот станциясида биринчи марта гул очилди
Халқаро коинот станциясида биринчи марта гул очилди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Халқаро коинот станцияси бортида биринчи марта цинния ғунчаси очилди. Бу ҳақдаги хабар ва фотосуратни NASA астронавти Скотт Келли ўз твиттерига жойлаштирди.

“Ҳа, коинотда ҳаётнинг бошқа шакллари ҳам бор”, - дея ҳазил қилди астронавт.

NASA хабарида қайд этилишича, Келли Келли космик боғбонлик вазифасини ўз зиммасига олган бўлиб, вазнсизлик ҳолатида ўсимликларни етиштиришга қаратилган Veggie лойиҳаси доирасида уларни парваришламоқда, хабар беради Kuz.uz.

2015 йилнинг августида эса ҲКС бортида рим салат барги етиштирилган эди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.