Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Wildberries & Russ бирлашган компаниясига тегишли WB Taxi такси буюртма қилиш сервиси Андижонда иш бошлади. Энди шаҳар аҳолиси Google Play ва App Store платформаларида мавжуд мобил илова орқали сафарларга буюртма бериши мумкин.
Фойдаланувчиларга «Стандарт», «Комфорт» ва «Мульти» тарифлари таклиф этилмоқда. Охирги тариф бир вақтнинг ўзида бир нечта тоифадаги автомобилларни қидириш имконини беради. Сервиснинг мақсади — автомобиль етиб келиш вақтини қисқартириш.
WB Taxi’да бонус дастури ҳам амал қилади. Илова орқали банк картаси билан сафарлар учун тўлов қилган фойдаланувчиларга баллар ҳисобланади. Кейинчалик ушбу баллардан карта орқали амалга ошириладиган навбатдаги сафарлар ҳақини тўлашда фойдаланиш мумкин.
WB Taxi’нинг Ўзбекистондаги раҳбари Тимур Алиевнинг маълум қилишича, сервис ҳайдовчиларга ҳамкорликнинг шаффоф шартларини, ҳамкорлар учун агрегаторнинг пасайтирилган комиссиясини ва мунтазам тўловларни таклиф қилади. Бундан ташқари, ҳайдовчилар платформа билан ишлаш шартларини бажариш орқали қўшимча даромад олишлари мумкин.
Андижонда иш бошлашидан олдин WB Taxi Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Наманган шаҳарларида фаолият юритган.
Ўзбекистондан ташқарида сервис Беларусь (Минск ва Брест), Қирғизистон (Бишкек, Ўш ва Манас) ҳамда Арманистонда (Ереван) ҳам ишлайди.