Иқтисод

Қудратов Georgia’s Natural компанияси билан озиқ-овқат саноатидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Қудратов Georgia’s Natural компанияси билан озиқ-овқат саноатидаги лойиҳаларни муҳокама қилди
Қудратов Georgia’s Natural компанияси билан озиқ-овқат саноатидаги лойиҳаларни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 октябрь куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Грузиянинг Georgia’s Natural компанияси бош директори Владимир Гугушвили билан учрашув ўтказди. Томонлар озиқ-овқат саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Асосий эътибор мева ва резаворларни қайта ишлаш, Ўзбекистонда табиий ва органик шарбатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, ушбу йўналишга инвестициялар жалб этиш масалаларига қаратилди.

Учрашув давомида иштирокчилар озиқ-овқат саноатидаги қўшма ташаббусларни ривожлантириш учун Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва ички бозор сиғимидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Музокаралар якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқишни давом эттириш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.