Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Туркиянинг Özgüven İnşaat компанияси кузатув кенгаши раиси Озгюр Онур Озгювен билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Учрашувда томонлар қурилиш ва девелопмент соҳаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, замонавий кўп функцияли мажмуа барпо этиш лойиҳасига эътибор қаратилди. Лойиҳа савдо майдонлари, меҳмонхона, офислар ва турар жой биноларини ўз ичига олади.
Учрашув иштирокчилари ташаббуснинг ташкилий ва инвестициявий жиҳатларини, жумладан, лойиҳани амалга ошириш шартлари ҳамда қурилишга тайёргарлик кўриш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқди.