Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.09.2016 · 23:29 · 386 views
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритди.

Мирзиёев Фармонига кўра, Ҳукумат тузилмасида Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.