Технологиялар

Uzcosmos ва БАА космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Uzcosmos ва БАА космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Uzcosmos ва БАА космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Dubai Airshow 2025" доирасида Uzcosmos агентлиги Бош директори Шухрат Кадиров БАА Космик агентлиги Бош директори Салем Бутти Ал Кубайси билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон ва БАА ўртасида космик тадқиқотлар, технологияларни ривожлантириш, инновация ва космик таълим йўналишидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва икки мамлакатнинг космик соҳаларини ривожлантириш учун илғор технологияларни жорий этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.