Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Uzbekistan Airways Тошкентдан Покистоннинг Лахор шаҳрига парвозни йўлга қўйди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.11.2024 · 18:10 · 473 views
Uzbekistan Airways Тошкентдан Покистоннинг Лахор шаҳрига парвозни йўлга қўйди
Uzbekistan Airways Тошкентдан Покистоннинг Лахор шаҳрига парвозни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Покистоннинг Лахор шаҳрига янги парвозни йўлга қўйди.

Парвозлар ҳар ҳафта жума кунлари бир марта амалга оширилади.

Бу йўналиш туфайли Покистон фуқаролари Тошкентни транзит маркази сифатида фойдаланиб, бошқа йўналишларга саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Келгусида Ўзбекистон ва Покистонни боғловчи қўшимча йўналишларни очиш режалаштирилмоқда.