Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Utair Самарқандга парвоз қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.02.2025 · 15:50 · 339 views
Utair Самарқандга парвоз қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Utair Самарқандга парвоз қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси авиация маъмурияти (Росавиация) Utair авиакомпаниясининг Ханти-Манси автоном округидан (ХМАО) Ўзбекистонга халқаро парвозлар учун берилган рухсатномасини қайтариб олди.

Тегишли буйруқ Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлигининг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатларга кўра, Utair Тюмень ва Сургутдан Самарқандга ҳафтасига уч марта амалга оширилиши режалаштирилган парвозлар учун рухсатномасини йўқотган.

Таъкидлаш жоизки, Росавиация томонидан берилган рухсатнома авиакомпания учун мажбурий ҳужжат ҳисобланмайди, балки фақатгина ушбу йўналишларда парвоз қилиш ҳуқуқини тақдим этади.