Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Уч томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон чарм саноатига янги имкониятлар очмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 29.01.2025 · 22:50 · 330 views
Уч томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон чарм саноатига янги имкониятлар очмоқда
Уч томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон чарм саноатига янги имкониятлар очмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг навбатдаги уч томонлама йиғилиши ва унинг диорасидаги бизнес-форумда "Ўзчармсаноат" уюшмаси вакиллари турк компаниялари билан музокаралар ўтказди. Муҳокамалар натижасида бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

"SARRE" компанияси билан мебелсозлик учун сунъий чарм ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳанинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди ва унинг амалга оширилиши Ўзбекистон мебелсозлик саноатига катта ҳисса қўшиши таъкидланди.

"Elfa Mimarlik" компанияси Ўзбекистонда янги йўналишда фаолият бошлаш ниятида. Компания вакилига мамлакатимиздаги чарм саноатидаги ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

"Amaraq" компанияси эса Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорликда Европа учун махсус пойабзаллар ва текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Компания келгуси ойда Ўзбекистонга ташриф буюриб, маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар ўтказади.

Ушбу учрашувлар ва эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ва чарм саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.