Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Туронбанк капитали қарийб 700 млрд сўмга оширилади

UzDaily таҳририяти · 22.07.2026 · 12:30 · 29 views
Туронбанк капитали қарийб 700 млрд сўмга оширилади

Туронбанк капитали қарийб 700 млрд сўмга оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истиқбол лойиҳалари миллий агентлиги (ИМЛА) 20 июль куни Туронбанкнинг 699,999 миллиард сўмлик қўшимча оддий акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди. Қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор 2026 йил 16 июль куни қабул қилинган.

Рўйхатдан ўтказилган чиқарилиш шартларига мувофиқ, банк номинал қиймати ҳар бири 1700 сўм бўлган 411 764 704 дона оддий акцияни жойлаштиради. Эмиссиянинг умумий ҳажми 699 999 996 800 сўмни ташкил этади.

Қўшимча чиқарилган барча акциялар Ўзбекистоннинг Суверен фаровонлик жамғармаси тимсолида давлатга ҳар бир акция учун 1700 сўм нархда жойлаштирилади.

Қўшимча эмиссия 20 июль куни рўйхатдан ўтказилди. Шундан сўнг акциялар чиқарилиши белгиланган тартибда давлат қимматли қоғозлар реестрига киритилди.