Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркиянинг Хатай вилоятидан делегация Урганчга ташриф буюрди

UzDaily · 23.03.2026 · 20:30 · 201 views
Туркиянинг Хатай вилоятидан делегация Урганчга ташриф буюрди

Туркиянинг Хатай вилоятидан делегация Урганчга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Туркиянинг Ҳатай вилояти вакиллари бугун Урганч халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Меҳмонлар Урганч давлат педагогика институтидаги Наврўз тантаналарида иштирок этадилар. Куннинг иккинчи ярмида “Arda Xiva” халқаро туризм мажмуаси ва Ичан-Қалъанинг тарихий обидаларини томоша қиладилар.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, бу каби учрашувлар икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиб, туризм салоҳиятини янада самарали намоён этишга замин яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил январь ойида Туркияга расмий ташрифи чоғида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» турар-жой мажмуасининг очилиш маросимида туркиялик қардошларни, хусусан, Ҳатай аҳолиси вакилларини юртимизга саёҳат ва Наврўз байрамига таклиф этган эди.

UzDaily · 👁 201 views · 23.03.2026 · 20:30