Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Туркиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 57 фоизга ошди

Дилафруз Ниязова · 16.06.2025 · 16:30 · 402 views
Туркиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 57 фоизга ошди
Туркиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 57 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 49,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 минг нафарга ёки 57,4 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

хизмат юзасидан – 19 462 нафар

сайёҳлик – 16 260 нафар

қариндошларни йўқлаш – 13 407 нафар

тижорат – 154 нафар

ўқиш – 123 нафар

даволаниш – 20 нафар