7
Туризм

Туризм қўмитаси Ўзбекистон ва Арманистоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилди

Туризм қўмитаси Ўзбекистон ва Арманистоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилди
Туризм қўмитаси Ўзбекистон ва Арманистоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санджар Таджиев Арманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Георги Кочарян билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар 2026 йилда ўзаро манфаатли бўлган қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ушбу тадбирларни ташкил этиш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.