Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент–Сирдарё трассасида фура ёнди, жабрланувчилар йўқ

UzDaily · 31.10.2025 · 13:35 · 259 views
Тошкент–Сирдарё трассасида фура ёнди, жабрланувчилар йўқ

Тошкент–Сирдарё трассасида фура ёнди, жабрланувчилар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент–Сирдарё трассасида фура ёнғинга учради, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин Тошкент–Душанбе йўналишидаги М-34 трассасининг 77-чақириғида, Сирдарё тумани Бахт шаҳри яқинида содир бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар 30 октябрь куни соат 12:43 да келиб тушган.

Натижада, юк автомобилининг салон қисми, юкхонаси хамда юк хонаси ички қисмидаги ҳар хил турдаги буюмлар ёнган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 13:15да ўчирилган. Ёнғиндан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Жабрланувчилар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

UzDaily · 👁 259 views · 31.10.2025 · 13:35