Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентнинг Сергели туманида автобус ёниб кетди — жабрланганлар йўқ

Дилафруз Ниязова · 18.02.2026 · 15:08 · 386 views
Тошкентнинг Сергели туманида автобус ёниб кетди — жабрланганлар йўқ
Тошкентнинг Сергели туманида автобус ёниб кетди — жабрланганлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри Сергели туманида 18 февраль куни автобусда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Янги Сергели кўчасидаги ёнғин ҳақида хабар соат 12:02 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 12:07 да, яъни беш дақиқадан сўнг етиб борган, ёнғин эса 12:09 да тўлиқ бартараф этилган.

ФВБ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин шаҳарнинг 4-автопаркига тегишли автобусда юз берган.