Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар йўқ

Беҳзод Ҳожиматов · 05.12.2024 · 20:12 · 326 views
Тошкентда ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар йўқ
Тошкентда ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 4 декабрь куни соат 18:30 да Учтепа туманидаги Катта Ҳирмонтепа ва Лутфий кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1974 йилда туғилган ҳайдовчи К.З. бошқарувидаги BYD русумидаги автомобиль 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Х.С. бошқарувидаги Damas автомобили билан тўқнашди.

Тўқнашув натижасида Damas бошқарувни йўқотиб, электр устунига урилди. Жабрланганлар йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса бўйича текширув ўтказмоқда.