Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Халқаро саноат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

UzDaily · 02.07.2025 · 18:20 · 276 views
Тошкентда Халқаро саноат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Халқаро саноат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Янги Ўзбекистон» университетида Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг илк ялпи йиғилиши ўтказилди. Унда Германия компаниялари билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон ҳамда Германиянинг йирик саноат тармоқлари вакиллари ўртасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, талабаларни немис компанияларида амалиёт ўташ имконияти билан таъминлашни кўзда тутади.

Тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, кенгаш таркибига мамлакатимиз саноатининг етакчи ташкилотлари – Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий КМК” АЖ ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг вакиллари киритилган.

Шунингдек, Германиянинг нуфузли компаниялари – DaimlerChrysler AG, BOSCH, STADA Arzneimittel AG, TAL Group ва Siemens Energy раҳбарлари ҳам кенгаш аъзоси сифатида қатнашдилар.

Келгусида «Янги Ўзбекистон» университетида мазкур компанияларнинг лаборатория ва ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.