7
Технологиялар

Тошкентда Science and Innovation Awards – 2026 тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

Тошкентда Science and Innovation Awards – 2026 тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Тошкентда Science and Innovation Awards – 2026 тақдирлаш маросими бўлиб ўтади / Фото: Science and Innovation.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Science and Innovation Awards – 2026 мукофотини топшириш маросими 19 декабрь куни Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Science and Innovation компанияси хабар берди.

Тадбир компания ташаббуси билан ташкил этилмоқда ва бу йил бешинчи бор ўтказилади. Лойиҳа илм-фан, таълим ва инновациялар ривожига ҳисса қўшаётган олимлар, олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотларнинг хизматларини эътироф этиш, шунингдек, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга қаратилган.

2026 йилда мукофотлар олтита номинация бўйича топширилади:

«2026 йил олими»;

«Йилнинг энг яхши олий таълим муассасаси»;

«Йилнинг энг яхши нодавлат олий таълим муассасаси»;

«Йилнинг энг яхши илмий-тадқиқот институти»;

«Йилнинг энг инновацион университети»;

«Йилнинг энг яхши нашри».

Science and Innovation компанияси илм-фан ва таълим соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий салоҳиятни оммалаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ютуқларини эътироф этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади. Science and Innovation Awards мукофоти ҳам шундай ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Тантанали маросим доирасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Меҳмонлар учун, шунингдек, намойиш чиқишлари ва катта концерт дастури тайёрланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.