Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда поезд билан боғлиқ гўёки содир бўлган ҳодиса ҳақидаги видеоролик саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Дилафруз Ниязова · 13.01.2026 · 21:40 · 310 views
Тошкентда поезд билан боғлиқ гўёки содир бўлган ҳодиса ҳақидаги видеоролик саҳналаштирилган бўлиб чиқди
Тошкентда поезд билан боғлиқ гўёки содир бўлган ҳодиса ҳақидаги видеоролик саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида гўёки поезд одамни босиб кетгани ҳақида тарқалаётган маълумотни рад этди. Ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа акс этган видеоролик тарқалмоқда, бироқ у ҳақиқатга мос келмайди.

Маълум бўлишича, ушбу кадрлар Ўзбекистон Транспорт прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Темир йўлда ўлим» номли режали профилактик тадбир доирасида тасвирга олинган.

Компания интернет фойдаланувчиларини маълумотларни тарқатишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширишга чақириб, жамоатчиликни чалғитмасликни сўради.