Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.11.2016 · 14:09 · 397 views
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия  ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида муморандум имзланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган бизнес-форум натижаларига кўра имзоланди.

Тадбирда Россия томонидан 20 га яқин ва Ўзбекистон томонидан 90 дан ортиқ компаниялар иштирок этишди. Форум доирасида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.

Тадбир якунларига кўра, “Andijon Ptide Impex” ҚК ҳамда “Сабо Хамкор” МЧЖ ва “Прайд” МЧЖ ўртасида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил этишга келишиб олинди.