Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Тошкентда миллий таомлар ресторанидаги ёнғин тез бартараф этилди

Дилафруз Ниязова · 05.07.2026 · 21:00 · 151 views
Тошкентда миллий таомлар ресторанидаги ёнғин тез бартараф этилди
Тошкентда миллий таомлар ресторанидаги ёнғин тез бартараф этилди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 5 июль куни соат 10:10 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган миллий таомлар ресторанида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига атиги тўрт дақиқада, соат 10:14 да етиб келди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин соат 10:17 да тўлиқ бартараф этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ресторан ошхонаси жойлашган хонанинг том қисми шикастланган.

Тезкор хизматлар маълумотига кўра, ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.