Ўзбекистон

Тошкентда иккита автомобиль ёниб кетди – қурбонлар йўқ

Тошкентда иккита автомобиль ёниб кетди – қурбонлар йўқ
Тошкентда иккита автомобиль ёниб кетди – қурбонлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 май куни соат 12:22 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасида автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 12:28 да етиб бориб, ёнғин соат 12:32 да ўчирилди.

Ёнғинда «Дамас» ва «Собалт» русумли автомобиллар ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.