Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 7 ва 8 октябрь кунлари «Georgia–Uzbekistan Silk Road» халқаро бизнес-форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир ўзбекистонлик тадбиркорларга B2B учрашувлар ўтказиш ва Грузиянинг 40 дан ортиқ компаниялари вакиллари билан музокаралар олиб бориш имконини беради.
Халқаро конференция 7 октябрь куни соат 10:30 дан 14:30 гача JW Marriott Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Эртага, 8 октябрь куни эса шу ернинг ўзида соат 10:00 дан 17:00 гача бизнес-кўргазма ташкил этилади.
Тадбир доирасида иштирокчилар янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишлари ҳамда Грузия компаниялари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишлари мумкин.
Кўргазманинг асосий йўналишларини IT ва технологиялар, қурилиш, архитектура ва девелопмент, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, логистика ва автомобиль саноати, ичимликлар ва FMCG, шунингдек, таълим соҳалари ташкил этади.
Иштирок этиш учун тадбиркорлар олдиндан рўйхатдан ўтишлари лозим.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Грузия Савдо ассоциацияси ва EUROUZ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Қўшимча маълумотни +998 78 150 60 06 телефони орқали ёки сайтда олиш мумкин.